"Исталган давлат Исроилнинг Голан тепаликларига нисбатан даъвосини тан олиши ҳақида шуни айтишим мумкинки, мен бундай тан олишни ҳақиқий эмас деб ҳисоблайман. Чунки бу ҳуқуқ давлатга эмас, балки Сурия халқига тегишлидир. Давлат ўз ҳудудининг бир қисмидан фақат ўз халқи рози бўлгандагина воз кечиши мумкин.
Бундан ташқари, халқаро ҳамжамият ҳанузгача Суриянинг бу ерга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлайди. Охирги овоз бериш жараёнида 134 дан ортиқ давлат Голан тепаликлари Сурия ҳудуди эканини ва Исроил томонидан ишғол қилинганини тан олди”, Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа.