Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Шарқий Туркистон исломий ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди ва "душмани"нинг ғазабини қўзғади

АҚШ Шарқий Туркистон исломий ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарди ва "душмани"нинг ғазабини қўзғади

АҚШ ҳукумати Шарқий Туркистон исломий ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини маълум қилди. 

Давлат котиби Майк Помпео охирги ўн йилликда Шарқий Туркистон исломий ҳаракати фаолият кўрсатгани ҳақида ишончли далиллар йўқлигини айтди. Туркистон исломий партияси деб ҳам аталувчи мазкур ҳаракат Жорж Буш президентлиги даврида, 2004 йилда террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган эди. 

Шарқий Туркистон исломий ҳаракати борасида Вашингтон қабул қилган қарорга Пекиннинг реакцияси кечикмади:  Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бунга қатъиян қаршилигини ва мазкур қарор террорчиликка қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликка зарар беришини таъкидлади. 

Шарқий Туркистон исломий ҳаракатига 1989 йилда, Шинжон мухтор туманини Хитойдан мустақил қилиш мақсадида асос солинган. 

Киритилди: 20:32 08.11.2020. Ўқилди: 4074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!