Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Украиналиклар Татаристондаги заводга ҳужум қилди: у "шаҳед"лар ишлаб чиқаради

Украиналиклар Татаристондаги заводга ҳужум қилди: у "шаҳед"лар ишлаб чиқаради

Украина мудофаа кучлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси Елабуға туманидаги ҳужумкор дронлар ишлаб чиқарувчи заводга зарба берди. Бу завод Украина давлат чегарасидан 1000 километрдан ортиқ масофада жойлашган. Бу маълумотни Украина Қуролли Кучлари Бош штаби эълон қилди.

"Украина Қуролли Кучларининг учувчисиз тизимлар бўлинмалари, Мудофаа кучларининг бошқа қисмлари билан ҳамкорликда, 2025 йил 23 апрелда ҳужумкор учувчисиз учиш аппаратлари ("Геран-2", "Шаҳед" туридаги ва бошқалар) ишлаб чиқарилаётган жойни ўққа тутди," - дейилади хабарда.

Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг маълум қилишича, корхона кунига 300 га яқин турли хил дронлар ишлаб чиқариш қувватига эга. Бош штаб нишон ҳудудига зарба етказилгани ва портлашлар юз бергани тасдиқланди, деб билдирмоқда: "Ҳозирги вақтда дронларни якуний йиғиш цехига зарар етгани маълум. Зарбанинг натижалари аниқланмоқда."

Киритилди: 22:56 23.04.2025. Ўқилди: 1148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!