Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум уюштирди, қурбонлар бор. Бу ҳақда BBC хабар берди.

24 апрелга ўтар кечаси Киевга Россия томонидан амалга оширилган ракета ва дрон ҳужумлари оқибатида сўнгги маълумотларга кўра тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина фавқулодда ҳолатлар хизмати хабар берди.

"Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши ҳалок бўлган, 63 киши жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, улар орасида олти нафар бола бор", деб ёзади Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати.

Қутқарувчилар яшаш бинолари вайроналаридан одамларни қидиришни давом эттираётганини маълум қилган.

"Айни пайтда тундаги ҳужум оқибатларини бартараф этиш ишлари пойтахтнинг бешта туманида давом этмоқда", дейилади Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати хабарномасида.

Киритилди: 10:09 24.04.2025. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!