Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Истанбулдаги зилзилада Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Истанбулдаги зилзилада Ўзбекистон фуқароси вафот этди

2025 йил 23 апрель куни Истанбул шаҳрида яшаган юртдошимиз юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиавий ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида юқори қаватда турган фуқаронинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши натижасида юз бергани айтилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Аллоҳ раҳмат қилсин.

Киритилди: 17:30 24.04.2025. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!