Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт брифингда маълум қилди, дея хабар беради Анадолу.
Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп 13-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) ташриф буюради.
Матбуот котиби брифингида Трампнинг Яқин Шарққа ташрифи саналарини тасдиқлади.
У Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ташриф буюришини айтди, бироқ ташриф тафсилотларини ошкор қилмади.
АҚШ президенти Трамп ўзининг аввалги баёнотларининг бирида май ойида Саудия Арабистонига ташриф буюришини айтган эди.