Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

АҚШ сенаторлари Украинага 55 млрд доллар ёрдам ажратишни таклиф қилмоқда

АҚШ сенаторлари Украинага 55 млрд доллар ёрдам ажратишни таклиф қилмоқда

АҚШ сенаторлари янги қонун лойиҳаси орқали Украинага 54,6 млрд долларлик ёрдам ажратишни таклиф қилмоқда. Маблағнинг бир қисми музлатилган Россия активларидан олинади.

АҚШда икки партия вакиллари — демократ Жинн Шейхин ва республикачи Лиза Меркауски 31 июл куни Украинага навбатдаги икки йилда 54,6 млрд доллар миқдорида ёрдам ажратишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этди. DW’нинг ёзишича, таклиф этилаётган ёрдам бир неча манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Аниқланишича, ушбу маблағнинг учдан бири — 18,2 млрд доллари — Россиянинг музлатилган активларидан тушадиган даромад ва Европага қурол сотиш орқали қопланади. Шунингдек, Украинада нодир ерости металларини қазиб олиш орқали АҚШ давлат бюджетига тушадиган фойда ҳам ушбу ёрдам дастурини молиялаштиришга йўналтирилади.

Қонун лойиҳаси нафақат тўғридан тўғри ҳарбий ёрдамни, балки АҚШ қуролли кучларининг захираларини тўлдириш харажатларини ҳам ўз ичига олади. Асосий эътибор Украинага жўнатилган эски қурол-аслаҳалар ўрнини босадиган янги ҳарбий техникалар харидига қаратилган.

Энг муҳими — лойиҳа президентга Украинага қурол етказишни Конгресс тасдиқисиз амалга ошириш ҳуқуқини беради. Бу АҚШ раҳбариятининг Киевга ёрдам бериш жараёнини янада тезлаштиради.

Маълумот учун, АҚШ Конгресси 2022 йил февралидаги уруш бошланганидан бери Украинага бешта ёрдам пакети орқали жами 174 млрд доллар ажратган. Уларнинг энг охиргиси — 61 млрд долларлик пакет 2024 йил апрелида тасдиқланган эди. Шу билан бирга, Жо Байден президентлиги даврида ҳам ҳали тўлиқ сарфланмаган 4 млрд доллар мавжуд.

Киритилди: 16:33 02.08.2025. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!