АҚШ сенаторлари мудофаа харажатлари учун 850 миллиард доллар ажратиш таклифини киритди, деб хабар беради The Hill.
АҚШ Сенатининг маблағлар бўйича қўмитаси пайшанба куни эълон қилинган қарийб 1,7 триллион долларлик харажатлар пакети доирасида 2023 молия йили учун 850 миллиард долларлик миллий мудофаа харажатларини таклиф қилмоқда.
Қайд этилишича, маблағларнинг асосий қисми АҚШ Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун 792,1 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи мудофаа харажатларини рухсат бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг қабул қилинишидан келиб чиқиши мумкин.
Бу 2022-молия йили учун тасдиқланганидан 63,6 миллиард долларга кўпдир.