Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ сенатори Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга чақирди

АҚШ сенатори Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга чақирди

АҚШ сенатори Берни Сандерс Ғазодаги гуманитар инқироз “тавсифлаб бўлмайдиган даражага” етганини айтди ва Вашингтонни Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга чақиришини яна бир бор такрорлади.

Ижтимоий тармоқда эълон қилган видеомурожаатида Сандерс қурбонларнинг асосий қисми аёллар, болалар ва қариялар эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, эксклавдаги уй-жойлар, сув таъминоти, мактаблар, университетлар ва бошқа инфратузилмалар деярли бутунлай вайрон бўлган.

Сенаторнинг таъкидлашича, Исроил армияси олиб бораётган блокада озиқ-овқат етказиб беришга тўсқинлик қилмоқда.
“Юзлаб одамлар очликдан ўлмоқда. Биз шундай даражага етдикки, ҳатто болалар ҳам очликдан ҳалок бўлмоқда”, — деди у.

Сандерс шунингдек, бир неча ойдан бери АҚШнинг бош вазир Биньямин Нетаняху маъмуриятига ҳарбий ёрдам кўрсатишига қарши чиқиб келаётганини ҳам эслаб ўтди.
“Америка халқи солиқларидан тушган миллиардлаб долларлар Исроил ҳукуматига Ғазодаги болаларни оч қолдириш учун сарфланишини истамайди”, — дея сўзини якунлади сенатор.

Киритилди: 17:33 06.09.2025. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!