Бу ҳақда АҚШ Конгресси Сенати аъзоси Жинн Шаҳин маълум қилди.
Сенаторнинг сўзларига кўра, Россияга қарши қуйидаги қонун лойиҳалари таклиф қилинмоқда:
◾️ Қўшма Штатларда музлатилган Россия активларидан Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланиш;
◾️ Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритиш;
◾️ Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлагани учун Хитойга нисбатан санкциялар жорий этиш.
"Россияга қарши кўпроқ ва кескинроқ чоралар кўришимиз зарур. Кўринишидан, Оқ уй ҳаракатга тайёр эмас, шунинг учун Конгресснинг ташаббус кўрсатиши муҳим", — деди Шаҳин.