АҚШ Сенати Пэм Бондини Адлия вазирлиги раҳбари этиб тасдиқлади.
Унинг номзоди юқори палата томонидан 54 овоз билан маъқулланди (46 қарши овоз), фақат битта демократ, Пенсильвания штатидан сенатор Жон Феттерман овоз беришда барча республикачиларга қўшилди, деб хабар берди CBS News.
Шу ой бошида Сенатнинг Адлия қўмитасида ўтказилган номзодини тасдиқлаш тингловида Бонди вазирликни “сиёсийлаштирилмаслиги”ни ва “адолат бутун мамлакат бўйлаб холислик билан амалга оширилишини” айтди. Сенатнинг қонун қўмитаси унинг номзодини Сенат кўриб чиқишдан олдин 10 овозга қарши 12 овоз билан мақуллади.
“Агар тасдиқланса, мен Адлия вазирлигига ва унинг ҳар бир таркибий қисмига ишончни тиклашга ҳаракат қиламан. Америкада ҳамма учун адолатнинг бир ҳил даражаси бўлади», – деди Пэм Бонди.
Бош прокурор сифатида Бонди бир нечта ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини, жумладан Федерал қидирув бюроси ва алкоголь, тамаки, ўқотар қуроллар ва портловчи моддалар бюросини ўз ичига олган кенг бўлимни бошқаради.
Бонди, шунингдек, собиқ махсус маслаҳатчи Жек Смит бошчилигидаги Трамп билан боғлиқ федерал ишларни текшириш ваколатига эга. Адлия вазирлигининг амалдаги президентни жиноий жавобгарликка тортмаслик сиёсати туфайли Трампга қарши иккита жиноий иш тўхтатилди.
Пэм Бонди Трамп маъмуриятининг тасдиқлаган 10-юқори амалдори бўлди.