Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Сенати Эрон билан урушни якунлаш тўғрисидаги резолюцияни 6-марта рад этди

АҚШ Сенати Эрон билан урушни якунлаш тўғрисидаги резолюцияни 6-марта рад этди

Қўшма Штатлар Конгресси Сенати, президент Доналд Трамп маъмуриятига Эрон билан урушни тўхтатиш ва Конгресс кейинги ҳаракатларга рухсат бермагунига қадар қўшинларни низо ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилувчи резолюцияни рад этди.

Associated Press хабарига кўра, демократлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатнинг қабул қилинишини ёқлаб 47 нафар сенатор овоз берган, 50 нафари эса унга қарши чиққан. Қайд этиш жоизки, Сенатдаги кўпчилик ўрин Республикачилар партияси вакилларига тегишли.

Демократлар Эрон билан урушни ноқонуний ва кераксиз деб ҳисоблайди. Улар то уруш тугамагунига қадар Сенатда овоз бериш жараёнлари ўтказилишига ваъда беришди.

Киритилди: Бугун 19:55. Ўқилди: 319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!