АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонидан Америка давлат тузилмаларининг муҳим бўлмаган лавозимлардаги ходимларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилишга буйруқ берди.
Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Томми Пиготтнинг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонидан Америка давлат хизматчиларининг ўта муҳим бўлмаган лавозимлардаги ходимлари ва уларнинг оила аъзолари мамлакатни тарк этиши ҳақида фармойиш берди», — деб ёзди дипломат.