Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ санкциялари фонида Ҳиндистон ва Россия иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

АҚШ санкциялари фонида Ҳиндистон ва Россия иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

Бу ҳақда Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки мамлакатнинг савдо ва саноат вазирликлари алюминий, ўғитлар, темирйўллар ва кончилик технологиялари соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ҳужжатни имзолаган.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Россиядан нефт харид қилгани сабабли Ҳиндистон маҳсулотларига қўшимча 25 фоизлик бож тарифларини жорий этилишини эълон қилганди.

Шундан сўнг, Ҳиндистон ТИВ Ҳиндистон АҚШнинг бож тўловлари жорий этиш бўйича ҳаракатларини ноҳақ, асоссиз ва мантиқсиз деб ҳисоблашини маълум қилганди.

Киритилди: 22:56 06.08.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!