Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ санкциялари эронликларга қанчалик оғир зарар етказди ?

A A A
АҚШ санкциялари эронликларга қанчалик оғир зарар етказди ?

Трамп 2018 йил май ойида ядровий келишувдан чиқиб кетганидан бери киритилган АҚШ санкцияларининг тўхтовсиз тўлқинлари Эрон иқтисодиётини издан чиқарди ва эронликларни сезиларли даражада қашшоқлаштирди.

Сўнгги бир неча йил давомида инфляция барқарор равишда 30 фоиздан юқори, баъзан эса 60 фоиздан ҳам ошиб кетди, миллий валюта эса мунтазам қадрсизланиб бормоқда.

Tramp келишувни бузишидан олдин ҳар бир АҚШ доллари 40 минг риалдан камроқ турган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич ҳар бир доллар учун тахминан 1 миллион риални ташкил этмоқда.

Эрон халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилгани ва АҚШнинг иккиламчи санкциялари Эрон билан алоқа қилишни хоҳлаган ҳар қандай шахс ёки ташкилотга таҳдид солаётгани сабабли, Эрон иқтисодиётининг барча тармоқлари санкциялардан азият чекмоқда.

Ҳатто дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар импорти ҳам четда қолмади. АҚШ Эрон Яқин Шарқда энг ҳалокатли COVID-19 пандемиясини бошдан кечираётган бир пайтда санкцияларни янада кучайтирди.

Эронликларга аксарият халқаро хизматлар, жумладан, дастурий таъминот ва булутли платформалар, таълим ва онлайн таълим бизнеси каби веб-хизматлар, фрилансерлик хизматлари ва ҳатто ўйин платформаларидан фойдаланиш тақиқланган.

Киритилди: 23:26 19.04.2025. Ўқилди: 1647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!