Вашингтондаги самолёт дарёга қулаган жойда қутқарув операциясида 300 га яқин одам иштирок этмоқда.
Бу ҳақда Рейган аэропортида бўлиб ўтган матбуот анжуманида пойтахт ёнғин хавфсизлиги ва тез тиббий ёрдам хизмати раҳбари Жон Доннали маълум қилди.
"Қутқарув операциясида 300 га яқин одам иштирок этмоқда.
Вашингтондаги Рейган халқаро аэропорти яқинида Black Hawk ҳарбий вертолёти ва бортида 64 киши бўлган Канзасдан йўловчи рейси тўқнашуви АҚШда сўнгги 15 йилдаги энг даҳшатли ҳаво ҳалокати бўлиши мумкин.