Бугун 21 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ самолёти ҳалокатга учради

АҚШ самолёти ҳалокатга учради

АҚШда 90 йўловчи, тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Вашингтон яқинидаги Рональд Рейган миллий аэропортига қўнаётганда армия вертолёти билан тўқнашиб кетди. Айни пайт Потомак дарёси яқинида кенг кўламли қидирув-қутқарув амалиёти давом этяпти. Бу ҳақда “Euronews” ёзган.

Қурбонлар юзасидан ҳозирча маълумот берилгани йўқ. Ҳудудда барча парвозлар, қўнишлар тўхтатилди, чунки минтақа бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари вертолётлари омон қолганларни қутқариш учун воқеа жойи атрофида ҳаракатланяпти.

Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм одамларни соғ-омон топиш учун қирғоқ қўриқлаш хизматидан барча мавжуд ресурслар жалб қилинишини билдирди.

Киритилди: 11:34 30.01.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!