АҚШ россиялик тадбиркор Сулейман Каримовга тегишли 325 млн долларлик яхтани ёпиқ аукционга қўйди.
“Amadea” номли яхта 2022 йилда мусодара қилинган, ёпиқ аукцион 10 сентябр куни ўтказилади. Иштирокчилар аукционга кириш учун 10 млн доллар гаров пули тўлаши шарт.
Яхтани сақлаш ойига 922 минг долларга тушмоқда, шу сабабли у кимошди савдосига қўйилган.
Россия элитасига тегишли узунлиги 106 метр бўлган мазкур яхта 2022 йил апрель ойидаёқ Фижи оролларида тўхтатиб қўйилган эди. Америка томонининг таъкидлашича, кеманинг ҳақиқий эгаси Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини туфайли санкциялар қўлланилган Керимовдир. Миллиардернинг ўзи эса кемага алоқадорлигини инкор этган.