Бугун 22 май, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россия ва Украина ўртасида самарали тинчлик музокараларини истамоқда

АҚШ Россия ва Украина ўртасида самарали тинчлик музокараларини истамоқда

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Россия ва Украина ўртасида самарали тинчлик музокаралари ўтказилишини кутаётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Америка томони музокараларда иштирок этишда давом этишга тайёр.

“Агар самарасиз музокаралар ўрнига ҳақиқатан ҳам натижа бериши мумкин бўлган самарали музокараларни ташкил этиш имкониятини кўрсак, биз бу ролни бажаришга тайёрмиз”, — деди дипломат.

Марко Рубио ҳозирча бундай музокаралар амалга ошмаётганидан афсусда эканини ҳам таъкидлади.

Киритилди: Бугун 20:34. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!