Америка разведкасининг хабар беришича, Эрон айнан Америка сайловлари куни, 5-ноябрь куни Исроилга зарба беришга тайёрланмоқда.
Кутилишича, Қўшма Штатлар ўз муаммолари билан овора бўлгани учун вазиятга аралашишда иккиланиши мумкин. Шу билан бирга Теҳрон ҳар қачонгидан ҳам каттароқ ва бузғунчи ҳужумни олдиндан ваъда қилган эди.
Ўз навбатида, Исроил оммавий ахборот воситалари Эронга профилактик зарба бериш эҳтимоли ҳақида гапиради, бу ҳам одатдагидан кучлироқ бўлади.