Россия хавфсизлик кучлари ва АҚШ махфий хизмати Россия президенти Владимир Путиннинг Аляскага ташрифи чоғида унинг хавфсизлигини биргаликда таъминлайди.
Бу ҳақда бошқарманинг собиқ ходими Роберт Макдоналдга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Макдоналднинг таъкидлашича, сиёсий келишмовчиликлар давлат раҳбарларининг ташрифлари чоғида хавфсизлик протоколига таъсир қилмайди.
"Президент Путин Россиядан шахсий хавфсизлиги ва АҚШ Махфий хизмати томонидан қўшимча ҳимояга эга бўлади. Бу ёндашув халқаро амалиётга мос келади", - дейди эксперт.
Дональд Трамп ва Владимир Путин 15 август куни Аляскада учрашади.
Кремль саммитнинг санаси ва жойини тасдиқлади. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Аляскани танлаш мантиқан тўғри – бу ерда Россия Федерацияси ва АҚШнинг иқтисодий манфаатлари, жумладан, Арктикада кесишади.
Музокараларнинг асосий мавзуси - Украина инқирозини узоқ муддатли тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини излаш. Москва Трампга навбатдаги учрашувни Россияда ўтказишни таклиф қилди.