Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Эрондаги уруш фонида Қўшма Штатларнинг қурол-яроғ ва ўқ-дори захиралари сезиларли даражада камайиб кетди.
"Tomahawk", "Patriot", "Precision Strike" — буларнинг барчаси учун волфрам зарур. Бироқ 2015 йилдан бери АҚШда бирорта ҳам фаол тижорий кон мавжуд эмас.
Волфрам қазиб олиш ва уни қайта ишлаш бўйича дунёда Хитой етакчи ҳисобланади. Телеканалнинг қайд этишича, у жаҳон захирасининг 80 фоиздан ортиғини ишлаб чиқаради ва ярмидан кўпини ўзи истеъмол қилади.