Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШ қўшинларининг бир қисмини Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқмоқда

АҚШ қўшинларининг бир қисмини Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг бир қисми Ироқ ва Афғонистондан олиб чиқилишини эълон қилди.

Бу ҳақда Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер хабар берди.

CNBC маълумотларига кўра, ҳозирда Афғонистонда 4500 га яқин, Ироқда эса 3000 дан ортиқ АҚШ ҳарбийлари мавжуд бўлиб, иккала мамлакатда ҳам АҚШ аскарлари сонини 2500 га камайтириш режалаштирилган. Қўшинларни олиб чиқиб кетиш 2021 йилнинг 15 январигача амалга оширилади.

Миллернинг таъкидлашича, қарор АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қабул қилинган ва НАТО бўйича иттифоқчилар бу ҳақда аллақачон хабардор этилган.

Киритилди: 20:24 21.11.2020. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!