Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Япония бош вазири билан учрашув чоғида бир қатор баёнотлар билан чиқди:

АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда Япония бош вазири билан учрашув чоғида бир қатор баёнотлар билан чиқди:

— Трамп Путин билан ҳар доим "яхши муносабатда" бўлганини таъкидлади. У, шунингдек, Путин билан музокара ўтказиш ниятини сақлаб қолишини маълум қилди;
— Зеленский билан учрашувда Украина табиий ресурслари ва урушни тугатиш масалалари муҳокама қилинади;
— Вашингтон Украинага сарфлаган пуллар эвазига бирор нарса олиши ҳам керак, деб Зеленскийга етказган: "Энди ҳеч ким АҚШдан фойдаланолмайди";
— Россияда ҳалок бўлган ва яраланган ҳарбийларнинг умумий сони 800-900 минг нафарни ташкил қилади. Украинада эса тахминан 700 минг;
— Япония АҚШдан рекорд даражада суюлтирилган газ сотиб олади;
— Вашингтон ва Токио Аляскада энергия ресурслари қазиб олиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда;
— ФБР ходимлари, хусусан Капитолийга бостириб кириш ишини текширганлар ишдан бўшатилади;
— АҚШ КХДР ва Ким Чен Ин билан муносабатларни сақлаб қолади;
— Зеленскийдан АҚШ Украинага сарфлаган маблағ учун эквивалент сўралган. Америкалик солиқ тўловчиларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш керак.

Киритилди: 14:43 08.02.2025. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!