Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Польшага минглаб америкалик аскарларни жойлаштиришга ваъда берди

A A A
АҚШ Польшага минглаб америкалик аскарларни жойлаштиришга ваъда берди

Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Камала Харрис Польшада бўлганларга қўшимча равишда бир неча минг америкалик аскарларни Польша ерларига жойлаштиришга ваъда берди. Бу ҳақда Польша ҳукумати раҳбари Матеуш Моравецкий маълум қилди.

Польша бош вазирининг сўзларига кўра, унинг Харрис билан учрашувида Польшада АҚШ ҳарбийларини жойлаштириш масаласи муҳокама қилинган. Вице-президентнинг айтишича, Қўшма Штатлар Польшадаги ҳарбий иштирокини доимий равишда мустаҳкамлаш ниятида.

Шунингдек, Моравецкий Харрис Польшага бир неча минг қўшимча АҚШ қўшинини юборишга ваъда берганини айтди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Польша ҳудудида ўз ҳарбий базаларини қурмоқчи ва қурол ҳамда ҳарбий техника омборларини жиҳозламоқчи.

Киритилди: 11:49 12.04.2023. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!