Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Орбан вазирлар маҳкамаси раҳбарига нисбатан санкцияларни бекор қилди

АҚШ Орбан вазирлар маҳкамаси раҳбарига нисбатан санкцияларни бекор қилди

АҚШ Венгрия бош вазирлар маҳкамаси раҳбари Антал Роганга нисбатан санкцияларни бекор қилди.

Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.

"Қуйидаги маълумотлар Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасининг SDN рўйхатидан ўчирилди: Роган, Антал, Венгрия; 1972 йил 29 январда туғилган”, — дейилади АҚШ агентлиги сайтида.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида собиқ президент Жо Байден маъмурияти даврида Қўшма Штатлар Роганни Венгрия иқтисодиёти тармоқлари устидан назорат ўрнатиш схемаларини яратишда айблаб, унга қарши санксиялар киритган эди.

Президент Дональд Трамп Қўшма Штатларда ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Вашингтон "тез орада" олдинги маъмуриятнинг "қасос"га асосланган душманона қарорларини, шу жумладан Венгрияга оид қарорларини қайта кўриб чиқишига ишонтирди.

Киритилди: 09:38 16.04.2025. Ўқилди: 720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!