Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ нега Яқин Шарқни тарк эта олмайди?

АҚШ нега Яқин Шарқни тарк эта олмайди?

Вашингтон йиллар давомида “абадий урушлардан чиқиш”ни ваъда қилган бўлса-да, АҚШ армияси яна Яқин Шарқдаги тўқнашувларнинг марказига қайтди. Axios нашрининг ёзишича, Эрондаги ядровий объектларга амалга оширилган ҳаво ҳужумлари шунчаки ҳарбий операция эмас, балки Вашингтоннинг минтақага бўлган чуқур геосиёсий боғлиқлигини намоён қилди.

Америка нефть, савдо йўллари ва Ормуз буғозидаги стратегик назоратни йўқотиши мумкин эмас. Бундан ташқари, Исроилни ҳимоя қилиш — Вашингтон учун доимий стратегик устуворлик бўлиб қолмоқда. Шу сабабдан АҚШ ҳеч қандай шароитда Яқин Шарқни бутунлай тарк этишга тайёр эмас.

Ҳозирда минтақада 40 мингдан ортиқ америкалик аскар, юзлаб ҳарбий учқучсиз дронлар ва икки та авианосец жойлаштирилган. Эроннинг ядровий дастуридан воз кечмаслиги ва АҚШ базаларига жавоб зарбалари Вашингтонни янада фаолроқ позиция эгаллашга мажбур қилмоқда.

Европа АҚШ ҳимоясига ишончини йўқотмоқда, Хитой ва Россия таъсирини кенгайтирмоқда. Бироқ Вашингтон глобал хавфсизликда етакчи ролини сақлаб қолиш учун Яқин Шарқдаги иштирокини давом эттирмоқда.

Киритилди: 13:29 06.07.2025. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!