Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ музокаралар баҳонасида Эронга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўряптими?

АҚШ музокаралар баҳонасида Эронга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўряптими?

АҚШ музокаралар баҳонасида Эронга кенг кўламли ҳужумга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Кенг кўламли ҳужум яқинлашмоқда. Кутинг — йўқ, улар музокара олиб боришни хоҳлашади. Бу такрорий театр дипломатияси", деди Ғолибаф.

Унинг сўзларига кўра, Эрон АҚШнинг таҳдидларидан қўрқмайди.

"Таҳдидлар, бажарилмаган ваъдалар ва сохта янгиликлардан босим воситаси сифатида фойдаланиш муваффақиятсиз стратегия", деб таъкидлади Эрон парламенти раиси ва Вашингтонни "фактларни тан олишга ва ўз мажбуриятларини бажаришга" чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ва Уммон ўртасида Ҳормуз бўғозида юк ташиш бўйича келишув имзоланиши кутилмоқда. Теҳрон янги режа АҚШ ва Исроил билан боғлиқ кемаларнинг бўғоздан ўтишини тақиқлашини эълон қилди.

Reuters аввалроқ Эрон ва Уммон томонидан Ҳормуз бўғозида юк ташиш устидан Теҳрон назоратини кучайтириш бўйича таклиф қилинган режа АҚШ санкциялари ва суғурта чекловлари туфайли амалга ошириш деярли имконсиз бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 10:20 07.08.2026. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!