Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати мамлакатнинг барча 50 штатида ҳамда 40 та хорижий давлатда жойлашган жами 700 мингдан ортиқ объектдаги рамзий белгилар ва ёзувларни алмаштиришига тўғри келади. Бу эса Вашингтон учун катта маблағни талаб этади.
Аввалроқ, АҚШ Мудофаа вазирлиги Х тармоғидаги номини "Уруш вазирлиги"га ўзгартиргани, Оқ уй ҳам вазирлик номи ўзгариши муносабати билан пост чоп этгани ҳақида хабар берилганди.