АҚШ Мудофаа вазирининиюг рафиқаси махфий музокараларда иштирок этган. Бу ҳақда WSJ нашри хабар берди.
Газета манбаларига кўра, Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетнинг рафиқаси Женнифер Ҳегсет чет эл ҳарбийлари билан ўтказилган икки учрашувда иштирок этган, уларда махфий маълумотлар муҳокама қилинган.
"Гап Буюк Британия Мудофаа вазири Жон Ҳили ва Бирлашган Қироллик Қуролли Кучлари штаб бошлиғи, адмирал Тони Радакин билан бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида кетмоқда" деб ёзади Politico.