Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Москвада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон атом ҳафталигига таклиф қилинмади

АҚШ Москвада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон атом ҳафталигига таклиф қилинмади

Россиянинг Москва шаҳрида сентябрь ойи охирида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон атом ҳафталиги халқаро форумига АҚШ таклиф этилганлар рўйхатига киритилмади.

Бу ҳақда "Росатом" раҳбари Алексей Лихачев "РИА Новости"га маълум қилди.

"Йўқ. Улар келадими ёки йўқми, билмайман, лекин улар таклиф қилинмаган", деди Лихачев тегишли саволга жавоб бериб.

Эслатиб ўтамиз, халқаро форум 25-28 сентябрь кунлари ВДНХда бўлиб ўтади. Тадбирда ядровий дастурларни ривожлантираётган мамлакатлар раҳбарияти вакиллари, етакчи жаҳон экспертлари, йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этади. Форум Россия атом саноатининг 80 йиллигига тўғри келди.

Киритилди: 15:15 07.09.2025. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!