АҚШ Миллий разведка директори Тулси Габбард эрининг оғир касаллиги туфайли истеъфога чиқди.
Бу ҳақда АҚШ президентига юборилган расмий истеъфо хатида айтилган.
Габбард эри Абрахамга ноёб суяк саратони ташхиси қўйилганини ва уни даволаш пайтида қўллаб-қувватлаш учун давлат хизматидан кетишга қарор қилганини эълон қилди.
Хабарга кўра, Габбарднинг охирги куни 30 июнь бўлади.