АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарқ харитасини эълон қилди. Унда Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили Исроил таркибига киритилган ҳолда тасвирланган.
Мазкур харита CENTCOM раҳбари Брэд Купернинг Яқин Шарққа сафарига бағишланган X ижтимоий тармоғидаги публикацияга илова қилинган.
Эътиборлиси, маълум вақт ўтгач, қўмондонлик ушбу тасвирни бошқа харита билан алмаштирган.
CENTCOM хаританинг дастлабки варианти нима сабабдан жойлаштирилгани ва кейинчалик нега алмаштирилгани ҳақида ҳозирча изоҳ бермаган.