Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Лондондаги музокараларда Украина ва Европага Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — The Washington Post

АҚШ Лондондаги музокараларда Украина ва Европага Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — The Washington Post

Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги АҚШ тинчлик келишуви доирасида Қримни Россияга тегишли деб тан олиш имконини кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.

Тhe Wall Street Journal маълумотларига кўра эса, бу таклиф АҚШ томонидан 17 апрел куни Парижда бўлиб ўтган музокараларда Европа иттифоқчилари ва Украинага билдирилган.

Нашр манбаларининг айтишича, Лондондаги учрашувда Қўшма Штатларнинг таклифлари Вашингтон томонидан Қримни Россия ҳудуди сифатида расмий тан олишни ва келажакда Россияга қарши санкцияларни бекор қилишни ўз ичига олади. Бунинг эвазига Москва Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши керак.

Украина президенти маслаҳатчисининг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг таклифларида “Киев рози бўлиши мумкин бўлган жиҳатлар бор, аммо рози бўлмайдиганлари ҳам мавжуд”. Ғарб расмийларидан бири Вашингтоннинг Украина томонига кўрсатаётган босим даражасини “ҳайратланарли” деб атаган.

The Washington Post'нинг ёзишича, Украинанинг иттифоқчилари ҳудудий муросалар эвазига хавфсизлик кафолатлари ва тикланиш дастурларига эришишни умид қилмоқда.

Киритилди: 22:46 22.04.2025. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!