АҚШ Конгресси аъзоси Жо Уилсон Исроилни Сурияга авиация зарбаларини тўхтатишга чақирди. У зарбалар “қатъиян амалга оширилмаслиги керак”лигини таъкидлади.
Уилсон Сурияда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши бутун Яқин Шарқ, айниқса Туркия манфаатларига хизмат қилишини қайд этди.
Шунингдек, конгрессмен Туркиянинг F-35 дастурига қайтарилишини, Анқарага қирувчи самолётлар сотилишини ва CAATSA доирасида жорий этилган санкцияларни бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди.