Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Конгресси Россиядан дизель ёқилғиси импорт қилишга қарши қонун лойиҳасини тақдим этди

АҚШ Конгресси Россиядан дизель ёқилғиси импорт қилишга қарши қонун лойиҳасини тақдим этди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасига президент Дональд Трампнинг Россия билан дизель ёқилғиси савдосини амалга ошириш режасига тўсқинлик қилишга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди.

«Россия билан коррупциялашган нефть битимларини тақиқлаш тўғрисида» деб номланган ҳужжат муаллифи, конгрессмен Грегори Микснинг таъкидлашича, ушбу келишув америкаликларнинг Эрондаги муваффақиятсиз уруш оқибатида кўтараётган харажатларини камайтирмайди.

«Бу битим Путинга Украина тинч аҳолисига қарши қонли қатағонни жазосиз давом эттириши учун миллионлаб доллар беради», — деди Микс.

9 октябрь куни Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали «жуда муваффақиятли» суҳбат ўтказганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, мулоқот давомида Россия дизель ёқилғисини АҚШ ва жаҳон бозорига етказиб бериш масаласи келишиб олинган.

12 октябрь куни Россия оммавий ахборот воситалари Санкт-Петербургдан Россия дизель ёқилғисининг биринчи партияси АҚШнинг шарқий қирғоқлари томон йўл олгани ҳақида хабар берди.


Киритилди: 20:32 17.10.2026. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!