Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Конго билан 1100 нафар афғонистонликни кўчириш бўйича музокара ўтказмоқда

АҚШ Конго билан 1100 нафар афғонистонликни кўчириш бўйича музокара ўтказмоқда

Трамп маъмурияти Қатардаги лагерда Қўшма Штатлар визасини кутаётган 1100 нафар Афғонистон фуқаросини Конго Демократик Республикасига жойлаштириш имкониятини муҳокама қиляпти. Бу ҳақда Reuters агентлигига ветеранлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари коалицияси раҳбари Шон ВанДайвер маълум қилди.

Афғонистонликлар ҳозирда Қатардаги "Ас-Сайлия" базасида қолишмоқда. Уларнинг аксарияти АҚШ ташкилотларида ишлаган ёки Қўшма Штатлар фуқароларининг қариндошларидир. Бироқ 2025 йил январида Трамп ҳокимиятга келгач, виза бериш жараёни тўхтаб қолган. Ўтган йилнинг ноябр ойида икки нафар Вашингтон миллий гвардиячиси отиб ўлдирилгач, афғонистонликлар учун иммиграция визаларини расмийлаштириш бутунлай музлатилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Конгодаги беқарор вазият туфайли бу режани "қабул қилиб бўлмас" деб аташди. Таъкидланишича, агар афғонистонликлар Конгога боришдан бош тортса, АҚШ бундан уларни Афғонистонга қайтариб юбориш учун баҳона сифатида фойдаланиши мумкин. Давлат департаменти Конго ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади, аммо учинчи давлатга кўчириш "ижобий ечим" бўлишини билдирмоқда.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!