АҚШ маъмурияти Киев ва НАТО бўйича иттифоқчиларнинг Буюк Британиядаги вакиллари билан Украина инқирозини ҳал қилиш бўйича музокараларда сезиларли ютуқларга эришди.
Бу ҳақда Американинг Axios портали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
"АҚШ расмийси менга президент Трамп ва Владимир Путиннинг Аляскадаги учрашуви олдидан бугунги бир неча соатлик учрашувлар Президент Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш мақсадига эришишда сезиларли муваффақиятга эришганини айтди”, — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Axios манбаларига таяниб, АҚШ, Украина ва Европанинг бир қанча давлатлари вакиллари шу ҳафта охирида Буюк Британияда учрашиб, АҚШ ва Россия етакчиларининг саммити олдидан позицияни келишиб олишлари ҳақида хабар берган эди.
Аввалроқ Трамп 15 август куни АҚШнинг Аляска штатида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашишини айтганди.