АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Жанубий Корея кемасига уюштирган ҳужумидан сўнг, Сеулни Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш операциясига қўшилишга чақирди.
«Эрон "Озодлик" лойиҳаси доирасидаги кемалар ҳаракати, жумладан, Жанубий Корея юк кемаси билан боғлиқ вазиятда ушбу масалага алоқаси бўлмаган давлатларга бир неча бор ҳужум уюштирди. Эҳтимол, Жанубий Корея учун ҳам ушбу миссияга қўшилиш вақти келгандир!
Биз уларнинг еттита кичик катерини, яъни "тезкор" қайиқларини чўктирдик. Бу уларда қолган бор нарса эди.
Жанубий Корея кемасини ҳисобга олмаганда, ҳозирча бўғоздан ўтаётган кемаларга ҳеч қандай зарар етказилмади. Мудофаа вазири Пит Хегсет ва Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Дэн Кейн эртага эрталаб матбуот анжумани ўтказадилар. Ушбу масалага эътибор қаратганингиз учун ташаккур! Президент Дональд Ж. Трамп», — деб ёзди Америка етакчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.