Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Жанубий Кореядан Россия нефтининг нархини чеклаш ғоясини қўллаб-қувватлашни сўради

A A A
АҚШ Жанубий Кореядан Россия нефтининг нархини чеклаш ғоясини қўллаб-қувватлашни сўради

Қўшма Штатлар Жанубий Кореядан Россия Федерациясига қарши санкциялар доирасида Россия нефти нархини чеклаш таклифини қўллаб-қувватлашни сўради, деб хабар бермоқда YONHAP агентлиги манбаларга таяниб.

“Манбаларга кўра, АҚШ молия вазири ўринбосари Браян Нелсон (...) Жанубий Кореядан ушбу қадамга қўшилишни сўраган”, — дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, агентлик манбаларига кўра, Россия нефтининг максимал нархини белгилаш масаласи АҚШ молия вазири Жанет Йелленнинг июль ойида Жанубий Кореяга икки кунлик ташрифи чоғида “кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланиши мумкин”.

Июн ойи бошида Германияда бўлиб ўтган G7 етакчиларининг уч кунлик учрашуви чоғида Россия нефти ва газига “нархлар чегарасини” белгилаш ташаббуси атрофида техник ишларни бошлашга қарор қилингани хабар қилинганди.

Киритилди: 07:40 30.06.2022. Ўқилди: 2316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!