АҚШ 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди — Reuters.
Маълумотларга кўра, бу маблағнинг катта қисми, 625 миллион доллар, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда хизматларни тайёрлашга, стадионлар ҳамда транспорт инфратузилмаси қўриқланишини кучайтиришга, шунингдек, киберхавфсизлик ва ходимларни ўқитишга йўналтирилади.
Яна 500 миллион доллар дронлар билан боғлиқ таҳдидлардан ва оммавий тадбирлардаги бошқа хавфлардан ҳимояни таъминлаш учун ажратилади.
Маълумот учун Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2926 йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Унда 48 та терма жамоа, жумладан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.