Қатар пойтахтида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни озод қилиш бўйича музокаралар бошланди, деб хабар берди CNN дипломатик манбага таяниб.
Якшанба куни АҚШ, Исроил ва Қатар музокарачилари келишувга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Доҳада учрашиши керак эди.
Бу икки ойдан ортиқ вақт ичида келишувга эришиш учун олий даражадаги музокараларнинг биринчи босқичидир.