Яқин Шарқ ҳудудида АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан кечаётган зиддиятлари ортидан Франция иқтисодиёти 4 миллиарддан 6 миллиард еврогача маблағ йўқотди.
Бу ҳақда мамлакат Иқтисодиёт вазири Ролан Лескюр RTL телеканали эфирида маълум қилди.
«Ҳозирги босқичда инқирознинг потенциал оқибатлари ҳали ҳам жуда юқори: гап 4-6 миллиард евро ҳақида бормоқда», — дея таъкидлади вазир.