Эроннинг ҳаво мудофааси тизими 28 февралдан бери Эрон ҳаво ҳудудида 104 та Америка ва Исроил дронларини зарарсизлантирди.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) хабар бермоқда.
"Бугунги кунга қадар мамлакатнинг ҳаво мудофааси тизимлари 104 та Hermes, Heron, Orbiter ва MQ-9 дронларини зарарсизлантирди", дейилади баёнотда.
Маълумотларга кўра, битта дрон жанговар тайёргарлик ҳолатида ушланган.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши ҳарбий операция бошладилар. Теҳрон каби Эроннинг йирик шаҳарларига зарба берилди. Оқ уй ҳужумни Теҳрондан келаётган ракета ва ядровий таҳдидлар билан оқлади. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроилдаги нишонларга ҳужум қилиб, кенг кўламли қасос операциясини эълон қилди. Баҳрайн, Иордания, Қатар, Қувайт, БАА ва Саудия Арабистонидаги АҚШ нишонларига ҳам зарба берилди. Эронга қилинган зарбалар натижасида Олий Раҳбар Оятуллоҳ Али Хоменей ва Ислом Республикаси раҳбариятидаги бошқа бир қанча муҳим шахслар ҳалок бўлди.