Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейс орқали 30 апрель куни ватанга қайтарилади

АҚШ ҳудудида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари махсус чартер рейс орқали 30 апрель куни ватанга қайтарилади

Ўзбекистон Республикаси миграция сиёсати ва фуқароларни репатриация қилиш соҳасида Қўшма Штатлар билан ҳамкорликни фаол равишда кучайтирмоқда.

Бу жараёнда хорижда бўлган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эришилган икки томонлама келишувлар доирасида жорий йилнинг 30 апрель куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Ню-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилади.

Мазкур репатриация ташаббуси хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, халқаро меъёрлар, мажбуриятлар ва инсон ҳуқуқлари доирасида амалга оширилади. Гап виза талабларини бузган ёки АҚШда қонуний қолиш муддати тугаган фуқаролар ҳақида бормоқда.

Репатриация жараёни инсонпарварлик ва ҳуқуқий тамойиллар асосида ташкил этилиб, фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз қайтишини таъминлайди.

Чартер рейсни ташкил этиш икки давлатнинг консуллик ва миграция хизматлари билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Барча чоралар репатриация қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини максимал даражада ҳурмат қилган ҳолда, Ўзбекистон ва АҚШнинг амалдаги қонунчилигига қатъий риоя этган ҳолда кўрилмоқда.

Мазкур қадам Ўзбекистоннинг миграция оқимларини тартибга солиш, хориждаги фуқароларининг ҳуқуқий ҳимоясини, ижтимоий ва ҳуқуқий мослашувини таъминлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва инсоний шароитларда ватанига қайтишини йўлга қўйишга қаратилган кенг қамровли сиёсатининг бир қисмидир.

Ўзбекистон ўз миграция сиёсатини ривожлантиришда давом этади ва фуқароларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга интилади, дейилади ТИВ хабарида.

Киритилди: 01:25 30.04.2025. Ўқилди: 732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!