Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ҳаво кучлари 2026 йилда иккита B-21 Raider самолётига эга бўлади

АҚШ ҳаво кучлари 2026 йилда иккита B-21 Raider самолётига эга бўлади

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари 2026 йилда биринчи B-21 Raider самолётини олиши мумкин.

Бу ҳақда Air & Space Forces Magazine (ASFM) нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, Ҳарбий ҳаво кучларининг 2026-молия йили учун бюджетига киритилган B-21 стратегик бомбардимончи самолётларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш Калифорниянинг Палмдейл шаҳрида жойлашган Northrop Grumman заводи томонидан амалга оширилади.

"Шунингдек, хизмат 2026 йилда камида иккита бомбардимончи самолёт қабул қилинишини маълум қилди. Гарчи улар синов учун қўлланилса-да, керак бўлса, самолётни тезда жанговар ҳолатга келтириш мумкин", дейилади материалда.

Ҳарбий ҳаво кучлари 2026 йил учун В-21 учун 10,3 миллиард доллар сўраган. Шундан 4,5 миллиард доллар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланади. Улар ишлаб чиқариш суръатини қанчалик оширишни хоҳлашлари номаълум. Тахминларга кўра, Northrop Grumman дастлаб йилига 7-8 та самолёт ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Киритилди: 10:30 16.07.2025. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!