Оммавий ахборот воситаларида AZAL самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан суғурта бадаллари тўланмагани ҳақида тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида "Azerbaijan Airlines" авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши муносабати билан бир қатор оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Телеграм ижтимоий тармоғида суғурта маблағлари тўланмаганлиги ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқатилмоқда. Шунингдек, Озарбайжон авиакомпаниясига самолётнинг тўлиқ суғурта қиймати учун 1,003 миллиард рубль миқдорида суғурта товонини тўлагани таъкидланди:
"Рейсдаги 62 нафар йўловчидан 46 нафарининг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиши билан боғлиқ даъволар тўлиқ қондирилди, шу жумладан, Россиянинг 15 нафар фуқаросидан 7 нафарига, 38 нафар Озарбайжон фуқаросидан 35 нафарига, Қирғизистоннинг барча 3 нафар фуқаросига ва 6 нафар Қозоғистон фуқаросига тўловлар тўлиқ амалга оширилди. Ҳалок бўлган самолёт ва ҳалок бўлган йўловчиларнинг қариндошларига суғурта тўловлари амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Озарбайжон ҳаво йўллари компаниясининг Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган Embraer йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида ҳалокатга учраган эди. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, 5 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат оқибатида 38 киши, жумладан Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон фуқаролари ҳалок бўлган.