Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шимолий Корея элитаси Пекинда ғарбнинг серҳашам буюмларини кўз-кўз қилди

Шимолий Корея элитаси Пекинда ғарбнинг серҳашам буюмларини кўз-кўз қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва унинг синглиси Ким Ё Чжон Пекинга яқинда қилган сафари чоғида Европанинг ҳашаматли брендларига буркангани билан яна бир бор эътиборни тортди, деб ёзди South China Morning Post газетаси.

Хитой пойтахтида Ғалаба куни муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда олинган суратларда Ким Чен Иннинг қўлига тақилган IWC Schaffhausen Portofino автоматик бошқарувли қўл соатини кўриш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг веб-сайтида ушбу швейцар соати 14 100 АҚШ долларидан сотилмоқда. Ким 2023 йил сентябрида Россияга ҳам шу соатини тақиб келганди.

Унинг синглиси Ким Ё Чжон ҳам Пекин тадбирларида қўй терисидан ишланган, нархи 7 500 АҚШ долларидан қимматроқ Lady Dior қора сумкаси билан қатнашди.

Шимолий Кореяда ҳашаматли буюмлар «буржуа маданияти» рамзи сифатида қораланади ва мутлақо тақиқланган. Бундай буюмлардан фойдаланган фуқаролар аёвсиз жазоланади.

Аммо Ким Чен Иннинг оила аъзолари ва элитанинг бошқа вакиллари — «дахлсиз», улар Dior, Gucci ва Bvlgari брендларидан фойдаланишдан ҳузур олишади. Яқинда Ким Чен Ин Maybach йўлтанламаси билан суратга тушганди.

Киритилди: 19:46 05.09.2025. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!