Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Германияда сайлов олдидан 16 номзод вафот этди

Германияда сайлов олдидан 16 номзод вафот этди

Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган муниципал сайловлар олдидан 16 номзод вафот этган.

Асосий рақиб “Германия учун муқобил” ўнг қанот мухолифат партиясидан 7 нафар номзод вафот этган. Бу ҳолат ушбу партия вакилларига қарши фитна уюштирилгани ҳақида шубҳаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади Build.

Маҳаллий ҳокимият бу ерда ҳеч қандай “ғалатилик” пайқамаган. Сайловлар олдидан номзодлар вафот этиши бўлиб турадиган воқеа. Лекин бу сафар ҳақиқатдан ҳам ўлимлар сони одатдагидан кўпроқ.

Полиция аниқлаштиришига кўра 4 нафар номзод табиий сабабларга кўра вафот этган, қолганлар текширилмоқда.

Киритилди: 15:37 05.09.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!