Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда яна бир давлат мансабдори жиноят устида қўлга олинди

Тошкентда яна бир давлат мансабдори жиноят устида қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти қўлга олинди.

У вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган маъмурий ишни мансабдор танишлари орқали Бўка туманида аҳолига хизмат кўрсатувчи МЧЖ таъсисчиси фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан юристконсультга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 19:06 05.09.2025. Ўқилди: 989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!